Uncategorized

Суюлтирилган газ истеъмолчилари диққатига!

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларни кучайтириш мақсадида “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали қуйидагиларни маълум қилади:

Суюлтирилган газ баллондан фойдаланувчи истеъмолчилар хавфсизлик қоидаларга риоя қилишлари шарт!

Суюлтирилган газ баллондан фойдаланувчи барча истеъмолчилар жойлардаги газ хўжалиги корхоналарининг техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари томонидан тегишли йўриқномадан ўтказилиши;

Газ жиҳозларини тоза ва соз ҳолда сақланишини таъминлаш;

Суюлтирилган газ баллондан фойдалангандан сўнг газ плитасидаги ёпиш жўмраклари ҳамда баллондаги ёпиш ускунасини ёпиб қўйиши;

Хонада газ ҳиди сезилганда зудлик билан газ жиҳозларидан фойдаланишни тўхтатиши, очиқ оловдан фойдаланмаслик, чекмаслик, электр чироқларни ва жиҳозларни ўчирмаслик ва ёқмаслик лозим, газ плитадаги жўмракларни, баллондаги жўмракни ёпиб, хонани шамоллатиш чораларини кўриш учун эшик ва деразаларни очиб қўйиш ва жойлардаги қисқа рақамли 104-телефонига дарҳол хабар бериш лозим;

Аҳоли хонадонларига газ жиҳозларини таъмирлаш мақсадида келган газ хўжалиги мутахассисларини уларнинг шахсини тасдиқловчи махсус гувоҳномани кўргандан сўнг уйга киритиши мумкин.

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ҚУЙИДАГИЛАР МАН ЭТИЛАДИ:

Суюлтирилган газда ишлаб турган газ плитасини назорациз қолдириш;

Газ баллон мосламаларидан фойдаланишда ёш болаларга, ўз харакатларини бошқариб билмайдиган шахсларга ва газ жихозларидан фойдаланиш қоидаларини билмайдиган шахсларга рухсат бермаслик.

Ҳаво алмаштириш иложи бўлмаган хоналарда баллонли газ мосламаларидан фойдаланмаслик;

Газ плитасидан хонани иситиш мақсадида фойдаланмаслик;

Хоналарда ва ер тўлаларда бўш ҳамда тўла суюлтирилган газ баллонларини сақламаслик;

Газлаштирилган хонада ҳажми 50 литрли бир дона баллондан ҳамда ҳажми 27 литрли бўлган икки дона баллондан ортиғини сақламаслик;

Хонадаги мавжуд иситиш радиаторлари ҳамда иситиш печидан камида 1 метр масофада газ баллонларини ўрнатишга рухсат берилади. Иситиш қозонларини эса 2 метрдан кам бўлмаган масофада жойлаштириш талаб этилади.

Хонадаги мавжуд газ баллонларини алмаштириш пайтида электр ёритгичларини ўчириб ёқишга, очиқ оловдан фойдаланишга, электр иситкичлари ва иситиш печларидан фойдаланишга рухсат берилмайди.

Газ баллонларини алмаштиришга алоқаси бўлмаган шахслар иштирокида уларни алмаштирмаслик даркор.

Газ хўжалигидаги хавфсизлик қоидаларини бузган, авария ҳолати ва бахциз ҳодисаларга йўл қўйган шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чоралар қўлланилади.

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan