Uncategorized

15 нафар фуқароларнинг 115 миллион сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37- моддасида “Ҳар бир шахс меҳнат қилиши, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир” деб такидланган.

Шу боисдан ишчи ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва унга муносиб ҳақ тўланишини кафолатлайди.

Ушбу меҳнат шартномаси бузилган тақдирда тарафлар манфаати Суд ва бошқа органлар томонидан ҳимояланади.

Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судида кўриб чиқилган ишда “Узун пахта тозалаш” АЖдан меҳнат шартномаларини бузиб, 15 нафар ишчи ходимларнинг жами 114 миллион 820 минг
219 сўмлик ўз вақтида тўланмаган иш ҳақлари ундириб бериладиган бўлди.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Узун туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, дарҳол ижро ҳаракатларига киришилди ва тарафлар огоҳлантирилди.

Бюронинг туман бўлими томонидан “Узун пахта тозалаш” АЖнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномасига асосан иш ҳақлари тўлиқ ундириб олинди.

Ишчи ходимларнинг аризаларига асосан иш ҳақлари ундирувчиларнинг банк пластик карталари тўлиқ ўтказиб берилди ва ижро ҳужжати белгиланган тартибда тугатилди.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan