Uncategorized

“Aндижон-Термиз-Aндижон” йўналишида янги йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади

Юртдошларимизга мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳат қилишлари ҳамда уларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида, 2021-йил 22-августдан бошлаб, “Aндижон-Термиз-Aндижон” йўналишида 660/659-сонли йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади.

Ҳафтанинг якшанба кунлари соат 14:34 да Aндижондан ҳаракатини амалга оширадиган 660-сонли йўловчи поезди Марғилон, Қўқон, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қарши каби йирик шаҳарлардан ўтиб, Термиз шаҳрига етиб боради.

Шунингдек, 659-сонли йўловчи поезди 23-августдан бошлаб, ҳар ҳафтанинг душанба кунлари соат 15:25 да Термиз темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкинлиги маълум қилинмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan