Uncategorized

Самарқандда «Damas» уриб юборган 9 ёшли пиёда вафот этди

Марҳум йўлни кесиб ўтаётган бўлган

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 24 май куни «Damas» ҳайдовчиси вояга етмаган болани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Ички ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туманнинг Самарқанд МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда ҳайдовчи Б.Б. бошқарувида бўлган «Damas» 2013 йилда туғилган пиёда Т.Ж.ни йўлни кесиб ўтаётган вақтида уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

ЙТҲ сабаб вояга етмаган Т.Ж. туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай, бемор вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Шу ўринда барча ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, тезликни белгиланган меъёрдан оширмасликларини, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз», дейилган хабарда.

Аввалроқ Самарқандда «Nexia» уриб юборган пиёдани «Cobalt» босиб кетганди. Шунингдек, Тошкентда «Malibu» уриб юборган 45 ёшли пиёда воқеа жойида ҳалок бўлгани маълум қилинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan