ТАРИХ Ҳодисалар

Тошкентни ларзага солган зилзила

1966 йил 26 апрель куни соат 5:23да Тошкентда даҳшатли зилзила содир бўлди. Зилзила ўчоғидаги силкиниш магнитудаси 5,2, эпицентрдаги ер юзасида сейсмик таъсир эса 8 баллдан ортиқ, чекка жойларда 6 баллни ташкил этди.

Зилзиланинг ўчоғи шаҳарнинг марказий қисмида нисбатан кичик чуқурликда – ер тагида 3 кмдан 8 кмгача – бўлганлиги сабабли зилзила шаҳарни тўлиқ вайрон қилиб юбормаган бўлсада, 78 минг оила, ёки ўшанда пойтахтда истиқомат қилган 1,5 миллионлик аҳолининг 300 мингдан ортиғи уйсиз қолган.

Зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди ва тахминан 200 киши жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan