Ҳодисалар

Қўқонда 11-синф ўқувчиси ўзининг машинасида одам уриб юборди

Қўқон шаҳрида автомобиль бошқарувидаги 11-синф ўқувчиси одам уриб юборди. Ҳолат юзасидан Фарғона ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.

Ҳодиса 25 апрель куни У.Носир кўчасида юз берган. Қ.А. (2006 йилда туғилган) пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган Б.М.ни (2000 йилда туғилган) ўзининг Matiz русумли автомашинасида уриб юборган. Ҳайдовчи пиёдага биринчи ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб борган. 

Ҳозирда жабрланувчининг олган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар органлари ходими жабрланувчини касалхонадан чиқариб юборишга урингани юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Якунига кўра, ҳуқуқий баҳо берилади.


LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan