Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Сариосиё тумани Педагогика коллежи директори ўринбосари Ш.Қ. фуқаро Н.ни 5 млн сўм эвазига ушбу коллежга ўқишга киритиб қўйишга ёрдам беришни ваъда қилиб, шундан 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.