Uncategorized

Сурхондарё вилоят суди судьялари томонидан Шеробод туманида тарғибот тадбири ўтказилди

Музработ тумани “Юртим жамоли” маҳалла фуқаролар йиғини биносида  Сурхондарё вилоят суди судьяси Х.Хакимов ва Шеробод туманлараро иқтисодий суди судьяси Ў.Тожиевлар томонидан маҳалла фаоллари билан “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш, қонун қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартлари” мавзусида  ҳамда суд – ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида сўз олган вилоят суди судьяси Х.Хакимовмустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакатимизда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгиланиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлигини айтиб ўтди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9 январда қабул қилинган ПФ-5618-сонли Фармони қабул қилиниб, мазкур фармон билан “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” консепцияси ишлаб чиқилди.

Ушбу Фармон билан қуйидагилар жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмуни ва моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш, фуқаролар онгида «Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш ‒ демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!» деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш;

жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш, мактабгача таълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни чуқур сингдириш, шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини кенг тарғиб қилиш;

аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимиз тарихи, дини, миллий қадриятларини ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил қилиш, шунингдек, ҳар бир фуқарода давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш каби вазифалар белгилаб олинганлигини қайд этиб ўтди.

Х.Хакимов ўз сўзида давом этиб, суд – ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, янги қабул қилинган қонунлар, яъни 2021 йил 29 июлдаги “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди.

Бундан ташқари,  Х.Хакимов ўз маърузасида сўнгги 4 йил давомида суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ этиш борасида дадил қадамларни қўйилганлиги, бу йўналишдаги устувор масалалар юзасидан 40 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинганлигини, “бир суд-бир инстанция” тамойили суд қарорларининг адолатли, қонуний ва барқарорлигини таъминлашда бош мезон бўлиши лозимлиги, бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартирилиши, одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш амалиёти бекор қилинганлигини, фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича вилоят даражасидаги учта суд битта суд сифатида бирлаштирилганлигини, шунингдек суд муҳокамасига қадар ишларни дастлабки эшитиш амалиёти янги тартиб сифатида жорий этилганлигини ҳамда инвесторлар ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш мақсадида Олий судда инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича махсус судлов таркиби ташкил этилганлигини баён қилди.

Шундан сўнг, давра суҳбати эркин савол-жавоблар тарзида давом эттирилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан уларни қизиқтирган саволларга берилган жавоблар учун Сурхондарё вилоят суди судьяси Х.Хакимов ва Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Тожиевларга ўзининг миннатдорчилигини билдиришди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan