Uncategorized

9-синф битирувчилари учун қабул бошланди

Умумтаълим мактабларининг 9-синфини 2021 йилда тамомлаган ёшларимиз учун таълимни давом эттириш билан биргаликда касб-ҳунар ўрганиш имкониятини берувчи республикамиз бўйича 339 та касб-ҳунар мактабларига ОНЛАЙН ҚАБУЛ бошланди .

Қабул Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг www.kasb.edu.uz электрон платформаси орқали қуйидаги тарзда онлайн амалга оширилади:

1️⃣ Электрон ариза (www.kasb.edu.uz орқали тўлдирилади).
2️⃣ Умумтаълим мактабининг 9-синфни тугатганлигини тасдиқловчи шаҳодатнома (электрон) нусхаси.
3️⃣ 3×4 фотосурат.

Ҳужжатларни қабул қилиш 1 июлдан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Онлайн ҳужжат топширишда қўшимча саволлар бўйича ўзингизга яқин бўлган касб-ҳунар мактабларига мурожаат этишингиз ҳам мумкин.

Касб-ҳунар мактаблари битирувчилари келгусида ишлаш ва олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш ҳуқуқини берадиган давлат намунасидаги ДИПЛОМ оладилар. Ўқиш 100% бепул.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan