Uncategorized

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг фойдаланилмаётган автомототранспортлари сотувга қўйилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 13-августдаги “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг умумфуқаро фойдаланишда бўлган ва бўшаётган автомототранспорт воситаларини сотиш тартибини янада соддалаштириш тўғрисида”ги 519-сон қарори қабул қилинди, деб хабар беради Норма.

Қарор билан Мудофаа вазирлигининг ўзига тегишли умумфуқаро фойдаланишда бўлган ва бўшаётган автомототранспорт воситаларини Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, ишчи ва хизматчиларига ёпиқ ауционлар ўтказиш орқали сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.

Таъкидланишича, ёпиқ ауцион ўтказиш бўйича савдолар ташкилотчиси Мудофаа вазирлиги томонидан энг мақбул таклифларни танлаб олиш йўли билан аниқланади.

Уч ой муддат давомида автомототранспорт воситалари ёпиқ ауционда сотилмаган ёки ёпиқ ауционда қатнашиш бўйича аризалар келиб тушмаган тақдирда, мазкур автомототранспорт воситалари умумий тартибда E-ijro auksion электрон савдо майдончасининг оммавий савдоларига чиқарилади.

Ёпиқ ауционни ўтказиш тартиби Мудофаа вазирлиги томонидан Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Бунга қадар Ўзбекистон ўзининг мудофаа саноати қувватида Т-64 танкларини модернизация қилгани, Ўзбекистонда ўқотар қуроллар учун янги турдаги патронлар ишлаб чиқариш бошланиши тўғрисида хабар берилганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan