Uncategorized

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 8 минг нафарга яқин бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 83 миллион 910 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 839 мингдан зиёд киши вафот этган (04.01.2021 йил Европа вақти билан соат 17:33 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 583 907 янги ҳолати аниқланди, 7 957 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (05.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 85 миллион 653 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 853 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 20,258 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,340 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (7,716 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,260 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (2,654 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 284 312, Ҳиндистонда 16 504, Бразилияда 15 827, Россияда 23 351, Буюк Британияда эса 54 990 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Бундан ташқари, бир кун давомида Францияда 12 489, Германияда 9 847, Италияда 14 245, Колумбияда 11 528, Нидерландияда 7 438, Австрияда 1 611, Данияда 1 170, Жанубий Африкада 11 859, Малайзияда 1 704, Японияда 2 893, Таиландда 1 060 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan