Uncategorized

Пора-қилар юзни қора

“Ол товоғим, бер товоғим”… Бу гап одамзот пайдо бўлибдики, бор гап. Ҳатто ҳозир ўрта мактабларнинг ўқувчиларига ҳам айтиладиган гаплар ичида “Товоқ” сўзи борга ўхшайди…
Яқинда бир танишим “боламни имтихонга қўймади”, дея айтиб қолди. Сабаби, мактаб таъмири учун пул олиб келасан, сўнг имтихонга кирасан, -дебди. Мана, сизга олий маълумотли баъзи ўқитувчиларимизнинг ўқувчисига таклифи. Отангга айт, онангдан сўра мактабнинг таъмири учун пул бериб юборсин, дейиши кимга ҳам ёқарди?! Бу ёғи мактабларимизнинг таъмири учун давлатимиз томонидан маблағ ажратиладиган бўлса…
Олий ўқув юртига коллежларга киритиб қўйишни дўндирамиз, дегувчилар хам бисёр. Чув тушириб, лаби гезариб юрганлар ҳам етарлича.
Бироқ, биз ҳикоя қилмоқчи бўлган ҳолат батамом ўзгача тус олди.Саида Суюнова пулнинг мўллигини эшитиб гўё сехирланиб қолди.
Илгари ҳам баъзи талон-тарожликларга йўл қўйгани учун бир эмас, икки марта судланди, деган тамға соҳибасига айланган эди. Бу даъфа ески таниши Гулхан Сатторова коллежга келиб, унинг хонасига кириб, жияни Алишер Норқуловнинг ўқишга киришига ёрдам беришини сўради.
Ҳозирги вақтда дорихоналарга эҳтиёж кўплигини ҳисобга олиб, “Фармацефтика” йўналишига ўқишга киритишини илтимос қилади. Ўртадаги гаплар пишди. Шундан сўнг Гулхан:
-энди айтинг? Биздан қандай хизмат –деди.
-Домла, бемалол айтайверинг!
-Хизматимизга 200 “кўк”идан берасиз деганда, Гулхан “бир оз тушмайсизми?” –деб сўради.
-Ха майли сиз таниш-ку, юзи хам бўлаверади, -деди.
Орадан икки-уч кун ўтгач, Гулхан тиббиёт коллежи рахбарининг хонаси эшигини қоқиб, рухсат бўлгач, ичкарига кирди-да, салом-аликдан сўнг сумкасидан ҳалиги келишилган пулларни чиқариб берди. Саида домла хам тўрт ярим миллион сўм билан 200 АҚШ долларини олиб столнинг тортмасига солиб қўйди.
Гулхан Саттарова хонадан хушлашиб чиқиб кетди.
-Яхши бўлди, яқинда тўй қилмоқчи эдим. Худо етказди менга, -деб хурсанд бўлиб турган чоғи эшикдан нотаниш кишилар келишди-да, хужжатларини кўрсатишгач, домла турган жойида қотиб қолди. “Нафсим қурсин ёнган ўтга солди-да” деди пичирлаб.
Тортмадаги пулларни чиқариб, стол устига қўйди. Шу ернинг ўзида ҳужжатлар тўлдирилиб, имзолар қўйилди.
Тушинганнинг садағаси кетсанг арзийди. Коллеж директори ҳам бўлган воқеани нуқта-вергулигача рост айтишга мажбур бўлди. Қанчалик гапирилмасин, тарғибот ишлари олиб борилмасин, барибир бу коррупция ва фирибгарлик деган иллат афсуски, ҳозир ҳам учраб турибди-да.
Ҳар қалай битта бўлса-да порахўрнинг ишига нуқта қўйилди.
Суд томонидан тегишли жазо тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг раиси
Музафар Хакимов
туман судининг девонхона мудири
З.Ш.Абдимуратов

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan