Uncategorized

Абдулазиз Камилов Пентагон раҳбари Ллойд Остин билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Вашингтон шаҳрига Ўзбекистон делагацияси раҳбари сифатида келган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида Пентагон раҳбари вазир Абдулазиз Камиловни Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади.

“Музокараларда мудофаа йўналишидаги, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, умумий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш каби соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Турли даражалар ва йўналишлардаги мунтазам мулоқот сабабли сўнгги йилларда Ўзбекистон-Америка алоқалари ижобий ўсиш суратларини касб этаётганлиги, амалий мазмун билан бойиб бораётгани қайд этилди.

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Афғонистонда вазиятни барқарорлаштириш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатларнинг Ўзбекистон томонидан кўп йиллардан буён қўллаб-қувватланаётганлигини ҳамда ушбу мамлакат иқтисодиётини қайта тиклаш ва унинг Марказий Осиё минтақасига интеграциясига кўмаклашишга тайёрлигини олқишлади”, – дейилган баёнотда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan