Uncategorized

Фуқароларга ёлғон хабар юборилмоқда

Солиқ қўмитаси Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш билан чиқди. 

Маълум қилинишича, телеграм орқали Солиқ мобил иловасини юклаб олиб пул ютуғига эга бўлиш мумкинлиги ҳақида ёлғон хабарлар юборилмоқда.

“Бу фирибгарларнинг сизни алдашга уринишидир! Иловани номаълум манбалардан юклаб олманг!

Солиқ мобил иловаси орқали ҳам фойдаланувчилар бу ҳақда хабардор қилинмоқда.

Иловани фақат расмий платформалардан ўрнатинг ва янгиланг!“  – дейилади расмий хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan