Uncategorized

Рақамли ўғирлик

Mobiuz алоқа оператори хизматидан фойдаланаман. Биз мижозлар бирор рақамни терсак ва у томон жавоб бермаса, оператор бирданига “овозли хабар” хизматини таклиф қилади. Хизматдан фойдаланишни тасдиқлаш ёки рад қилиш имконияти мавжуд эмас. Шу сабабли агар телефонимизни ўчирмасак, дарров хизмат уланади ва 240 сўм ҳисобимиздан олинади. Тўғриси, иш тиғиз пайтда телефонни ўчиришга доим ҳам ҳафсала қилавермаймиз. Бундан ташқари, кўпчилик абонентлар мазкур “ихтиёрий-мажбурий” хизмат тўғрисида маълумотга эга эмас. Энди тасаввур қилаверинг, ҳар куни қанчамиз бу тарзда “чув тушамиз”. Шундай қилиб, мобил операторлар томонидан 240 сўмдан ҳосил бўлаётган миллион ва миллиардлар инон-ихтиёримизга қарши ўзлаштириляпти.
“Сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.”
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, 21-модда.
Сизчи, ҳурматли истеъмолчи, юқоридаги каби ҳолатга дуч келяпсизми? Фикрингизни изоҳлар(коммент)да ёзишингиз мумкин.

Мухиддин Жабборов, журналист

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan