Uncategorized

Малайзиядаги сув тошқинлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Малайзия ғарбидаги сув тошқини қурбонлари сони 15 кишига етди, 67 мингга яқин одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда BERNAMA агентлиги.

Малайзия бош вазири Исмаил Сабри Якоб сув тошқинлари оқибатида вайрон бўлган инфратузилма ва уй-жойларни тиклаш учун 100 миллион ринггит (23,6 миллион доллар) ажратилишини маълум қилди. Шунингдек, у бахтсиз ҳодисадан жабрланган ҳар бир оилага минг ринггит (236 доллар) миқдорида товон пули берилишини айтди.

Маҳаллий метеорология хизмати маълумотларига кўра, Малайзия ғарбида тахминан бир ҳафта давомида ёққан ёмғир охирги 100 йилдаги энг кучли ёғингарчилик бўлган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan