СИЁСАТ

Ҳусийлар Исроилдаги шаҳарга ҳужум қилди

Ямандаги ҳусийлар Исроил жанубидаги Эйлат шаҳрига, Қизил денгиздаги АҚШ кемасига ва Адан кўрфазида Британия кемасига зарба берди. Бу ҳақда ҳаракатнинг ҳарбий матбуот котиби Яҳё Сария X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Унинг аниқлик киритишича, зарбалар кемага қарши ракеталар ва учувчисиз самолётлар томонидан берилган.

Исроил армияси эса Қизил денгиздан келаётган ҳаво «нишон»и Эйлат шаҳрига киришдан олдин ҳавода йўқ қилинганини хабар қилди. Армия нишоннинг ҳеч қандай таҳдид солмаслигини айтди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan