Uncategorized

Huawei P50 смартфонининг баҳосини маълум қилди

Huawei компанияси пайшанба куни бутун дунёда жонли равишда эфирга узатилган тадбирда ўзининг янги  P50 , ҳамда P50 Pro смартфонини намойиш қилди.

Компания Тижорат Бизнеси раҳбари, Ю Ченгдонгнинг таъкидлашича, иккала смартфоннинг камераси сезиларли даражада яҳшиланган, батарея қуввати ҳам анча фарқ қилади.

Huaweiнинг P туркуми айниқса суратлар билан ишлашга мўлжалланган.

P50 leica lens оптикаси, 50 миллион пикселга эга камера, перископ, 5-карра яқинлаштириш имконини берувчи зум билан жиҳозланган бўлса, P50 Proda яқинлаштириш имконияти 200 мартани ташкил қилади.

Ю Ченгдонгнинг сўзларига кўра, қурилмалар iPhone 12 MAX ни бемалол ортда қолдира олади.

Шу билан бирга, инновация сунъий онг билан жиҳозланган. Иккала модел HarmonyOS 2.0 операцион тизимига эга. Расмий сотувлар 12 августда бошланади. P50нинг нархи $930дан $1,240гачани ташкил қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan