Uncategorized

Қизириқ туманида тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди

Қизириқ туман ҳокими Илхом Юсупов, тадбиркорлар ва тумандаги хизмат кўрсатувчи ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун барча зарур шароитларни яратиб бериш масаласи муҳим эканлиги таъкидланди. Мурожаатлардан келиб чиқиб, тумандаги барча ташкилот ва мутасадди раҳбарлар билан тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга қонунда белгиланган тартибда амалий ёрдамларни кўрсатиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Мулоқот давомида туман ҳокими И.Юсупов туманда паррандачиликни ривожлантириш мақсадида бир қанча фуқароларга инкубатор олиб берилганлиги ва ҳар бир инкубаторда 100-150 тагача жўжа очирилиши ва уларни сотиш эвазига тадбиркорликка қадам қўйганлар ҳақида ҳамда ушбу фуқароларга тадбиркорликни тўлиқ йўлга қўйишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб борлиши ҳақида таъкидлаб ўтди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan