Uncategorized

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Тўрақулов Нурислом Бахтиёр ўғли Сурхондарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири этиб тайинланди. У шу кунгача ушбу котибиятда етакчи мутахассис вазифасида ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, Н.Тўрақулов 1992 йилда Термиз шаҳрида туғилган. 2017 йилда ҳозирги Тошкент давлат шарқшунослик университетини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи.

У жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат хизматчилари орасидан саралаб олинган дастлабки 50 нафар “Келажак лидерлари”дан бири.

Нурислом айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Келажак лидерлари” махсус малакавий ўқув курсида ҳам таҳсил олмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan