Uncategorized

САРҲИСОБ

Термиз шаҳридаги Матбуот уйида Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси масъуллари томонидан журналист ва блогерлар учун тақдимот ўтказилди.

Унда “Сурхон тонги”, “Жануб вақти”, “Аёл ва замон” газеталарининг ҳамда “Ҳурайда” журнали мухбирлари, вилоят телеканали муҳаррирлари, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ходимлари шунингдек, ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этди.
Анжуман иштирокчиларига Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азамат Алиев тизимда 2021 йилнинг I-чораги давомида фуқароларга кўрсатилган давлат хизматлари хусусида ҳисобот берди.
    
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг I-чорагида фуқароларга 244 456 та давлат хизматлари кўрсатилган. Хусусан, 4 359 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган.
Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ФҲДЁ органлари фаолияти устидан назорат қилиш шўъбаси бош маслаҳатчиси Инобат Тошбадалованинг таъкидлашича, ФҲДЁ идораларининг Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилиши тизим ходимларига ва аҳолига бир қанча қулайликлар яратилган.
Албатта, “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизими жорий этилиши натижада бугунги кунга қадар вилоятимизда 441 237 та ҳужжатлар рақамлаштирилди. Шунингдек, ФҲДЁ соҳасида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, композит хизмат йўлга қўйилди. Бу эса табиийки, тизимда фуқаролар учун яратилган яна бир қулайлик ҳисобланади. Эндиликда ушбу хизмат туфайли бир вақтнинг ўзида олтита хизматдан фойдаланиш имконияти туғилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6191 Фармонининг мазмун-моҳияти хусусида батафсил маълумот берилди.
Ўз ўрнида журналистлар ва блогерлар ҳам соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда иштирокчилар соҳавий билим ва кўникмалар ҳосил қилиш баробарида, таклиф ва тавсиялар ҳам беришди.
ДХА Сурхондарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan