Uncategorized

55-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида 7 нафар ўқувчининг барчаси ғолибликни қўлга киритди

2021 йил 20-26 апрель кунлари 28 та давлат ўқувчилари ўртасида 55-Халқаро Менделеев кимё олимпиадаси онлайн тарзда ўтказилди. Ўзбекистон шарафини ушбу олимпиадада 7 нафар ўқувчи ҳимоя қилиб, барчаси совриндорлар шоҳсупасига кўтарилди.

Халқаро олимпиада иккита назария турда ўтказилиб, якуний натижаларга кўра ватанимиз шарафини ҳимоя қилган ўқувчиларимиз 1 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан тақдирланди.

Маълумот учун: Ўтган йилги 54-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 5 та бронза медалини қўлга киритган эди. Бугунги кунгача Ўзбекистон терма жамоасининг ҳисобида 7 та олтин, 20 та кумуш ва 51 та бронза медаллари мавжуд.

Бу йилги олимпиадада мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган элита ўқувчилар билан танишинг:

Олтин медаль – 1 та

Фирдавс Собиров – Бухоро шаҳар 35-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси

Кумуш медаль – 4 та

Азимжон Жамолов – Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси;

Собиржон Аманов – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси;

Нафиса Нормуродова – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси;

Дурдона Мухтархўжаева – Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси.

Бронза медаль – 2 та

Икромиддин Боймаҳаммадов – Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси;

Бегзод Рўзибоев – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси.

Бўлғуси олимларимизнинг истиқболдаги ўқиш ва илмий ишларига улкан зафарлар тилаймиз!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan