Uncategorized

ЙҲХБ ходимини урган Конимехлик “герой”

Нуралиев Абдували (исмлари ўзгартирилган) онаси В.Шамсиеванинг номида бўлган “Ласетти” русумли, давлат рақамсиз автомашинани бошқариш учун ишончнома ва бошқа тегишли ҳужжатларсиз ҳайдаб чиқиб, Конимех туман ҳудудида хизмат вазифасини бажариб турган ИИБ ЙҲХБ ходимлари Ғ.Чиллаев, С.Сафонов ва Б.Тиллоевлар томонидан тўхташ ишораси берилганда, А.Нуралиев ИИБ ЙҲХБ ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, автомашинани тўхтатмасдан уйигача бошқариб келиб тўхташи давомида тезлиги юқорилиги сабабли автомашинани олд қисмини дарвозахонаси устинига уриб олган. Натижада, А.Нуралиевнинг ортидан етиб келган ИИБ ЙҲХБ ходими С.Сафоновнинг чап юз қисмига қўли билан бир марта муштлаб уриб, унга тан жароҳати етказган. А.Нуралиевнинг ноқонуний ҳаракатларини олдини олиш учун келган ИИБ ЙҲХБ ходими Ғ.Чиллаевнинг хизмат кийимида бўлган “бодикамера”сини кўкрак қисмидан пагони билан қўшиб юлиб олиб, унинг ҳаракатларини ёзиб олаётган тасвирларни қасддан йўқотиш мақсадида ерга уриб уни синдирган.

А.Нуралиев  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 219-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Иш юзасидан ашёвий далил сифатида олиниб, Ғ.Чиллаевнинг фойдаланувида бўлган бодикамера, унинг хизмат кийимидаги бир дона погони Ғ.Чиллаевга қайтарилди.

Ф.Қаҳоров,  Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси         

 

                                           

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan