Uncategorized

Ўзбекистонга қўшни бўлган мамлакатда маймунчечак ҳолатлари аниқланди

28 май куни Афғонистоннинг Нимроз вилоятидаги COVID-19 касалхонасида маймунчечак касаллигига шубҳа қилинган иккита ҳолат аниқланган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш манбаларига таяниб, “Ariana news” нашри хабар берди.

Беморларда иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, шиш, бел оғриғи ва теридаги чечак маймунчечакнинг биринчи аломатлари эканлиги хабар қилинмоқда.

Маймунчечак Африка ва Европа мамлакатларида қайд этилган янги касаллик бўлиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) касалланиш сони ортишидан огоҳлантирган.

Ташкилотнинг юқори мартабали ходими Силви Браянднинг айтишича, 20 дан ортиқ мамлакатларда маймунчечак билан касалланиш ҳолатлари кўпаяр экан, агар вақтида даволанмаса, касаллик тезлик билан тарқалиши мумкин.

Баъзи маълумотларга кўра, касаллик одатда енгил, лекин икки тоифага эга: бири Конго, бу ҳолатни ёмонлаштиради ва 10 фоиз ўлим эҳтимоли билан мавжуд. Иккинчиси Ғарбий Африка бўлиб, бу ҳолатда ўлим даражаси тахминан бир фоизни ташкил қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan