ДУНЁ

Непал тоғларида сайёҳларни олиб кетаётган самолёт ғойиб бўлди

«Tara Air» авиакомпаниянинг кичик бортида 22 киши бўлган. У Катмандудан 200 км узоқликдаги Покхара шаҳридан Жомсомга учиб кетди ва тез орада радарлардан ғойиб бўлди, дея хабар беради Еuronews.

«Tara Air Twin Otter самолёти Покхар аэропортидан Жомсга соат 9:55 да учиб кетди. Самолёт бортида 19 йўловчи ва 3 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Самолёт ҳавога кўтарилганидан 15 дақиқа ўтгач, алоқа узилиб қолди», – деди компания вакили Сударшан Бартаула. Йўловчилар орасида 6 нафар хорижлик ҳам борлиги маълум.

Улардан тўрт нафари Ҳиндистон, икки нафари Германия фуқаролари. Ҳалокатнинг тахминий жойи аниқланган, қутқарувчилар, ҳарбийлар ва полиция ходимлари жўнатилди, дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan