✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:
? Чақалоқларнинг бош қисми тез ўсадиган суякчалардан ташкил топган. Лиқилдоқларнинг вазифаси туғруқ вақтида ва бола ҳаётининг биринчи йилида бош мия чаноқ суягининг эластиклигини таъминлаб беради. Янги туғилган чақалоқларда 6 та лиқилдоқ бўлиб, бола туғилганида ва кейинги кўрикларда иккита лиқилдоқ баҳоланади.
? Катта лиқилдоқ ёпилиши ҳам бошқа параметрлари каби (тишлар ёриши, биринчи қадами, гапиришни бошлаш каби) индивидуал бўлади.
Лиқилдоқнинг эрта битишида бош айланасининг ўлчамига ҳам эътибор бериш лозим. Рахит асоратлари, қалқонсимон без функцияси ортганда ва таянч-ҳаракат тизими касалликларида ҳам ушбу ҳолат кузатилади. Бунда педиатрга мурожаат қилиш зарур.