Uncategorized ЖАМИЯТ

“Олтин учбурчак” ва велоспорт-шоссе мусобақалари

Бугун эрталаб спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича “Олтин учбурчак” сайёҳлик йўналишини тарғиб қилишга қаратилган мусобақалар бошланди. Дастлаб, қатнашчилар Термиз шаҳри “Каттабоғ” маҳалласи “Навбаҳор” кўчасидан “Жайрахона” маҳалласига томон 18 километрлик масофани босиб ўтишди. Навбатдаги йўналишлар 46 километргача масофада Денов ва Олтинсой туманлари чегарасигача, ундан сўнг яна ортга томон Термиз тумани “Халқабод” маҳалласигача давом этади. Сариосиё ва Узун туманлари иштирокчилари бугун Денов тумани “Мустақиллик” маҳалласидан Сангардак шаршарасига томон отланишди. Финишда ғолибларни мусобақа ташкилотчиларининг совғалари кутмоқда. Баҳсларда профессионаллар билан биргаликда ҳаваскор вилосипедчилар ҳам фаол қатнашяпти.

Баҳслар кечаётган автотрассаларда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан автотранспорт воситалари қатнови вақтинча чекланмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan