ЖАМИЯТ ЎЗБЕКИСТОН

Узунда блогерга нисбатан ишлатилган зўравонлик юзасидан Сурхондарё вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди

Узун тумани “Янгишаҳар” маҳалласида яшовчи фуқаро Нодирбек Ирисов туманнинг “Тожикобод” маҳалласида қурилган ноқонуний турар жойларни ўрганишга борганида, шу маҳаллада яшовчи фуқаролар уни уришга уринишгани ва телефон аппаратини тортиб, олиб қўйишганидан норози бўлиб ижтимоий тармоқнинг ўз “Facebook” мессенджери “Кенжа Ботирномли саҳифаси орқали Ey VATANDOSHlar sizning bir ukangizni xo’rlab, so’kib, qo’l telefonini olib yoqib yuborib hayotiga havf tug’dirishsa ham jim turaverasizmi?сарлавҳаси остида тарқатган видео мурожаат юзасидан.

Мазкур видео мурожаат Узун тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилганида қўйидагилар аниқланган.

Фуқаро Н.Ирисов 2020 йил 15 октябрь куни туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз мурожаатида тумандаги “Тожикобод” маҳалласида қурилган ноқонуний уй бўйича туман ҳокимлигига мурожаат қилганлиги, шундан сўнг, туман ҳокимлиги унга шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида икки нафар мутахассисни бириктирганлиги, улар билан биргаликда бориб, шу ерни ўрганишаётган вақтида, маҳаллада яшовчи 5 нафар шахс келиб, уни уришга уринишганини ва қўл телефонини тортиб олиб қўйишганлигини билдирган.

2020 йил 15 октябрь куни ушбу мурожаат туман ИИБ навбатчилик қисмининг Шакл №-2 китобига рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув ишларини олиб боришлик туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика катта инспектори Т.Қурбоновга юклатилиб, терговга қадар суруштирув олиб борилганда қуйидагилар аниқланган.

2020 йил 15 октябрь куни соат 11:00 ларда фуқаро Н.Ирисов туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ходими Алишер Эрданов, туман Қишлоқ хўжалиги бўлими ходими Расулжон Юсуповлар билан биргаликда туманнинг  “Тожикобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган Дилмурод Жўраев раҳбарлик қиладиган “Нормурод бобо Барака Файз” фермер хўжалиги қарашли экин майдонида ноқонуний тарзда қурилган турар жойларни ўрганиш мақсадида борганида, шу маҳаллада яшовчи Давлатмурод Каримов томонидан ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойини Н.Ирисов ўзига тегишли бўлган “Redmi Note 9” русумли телефон аппаратида фото суратга олаётган вақтида Д.Каримовни акаси А.Каримов бақир чақир қилиб, фуқаро Н.Ирисовни турли куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилганлиги, фото суратга олаётган “Redmi Note 9” русумли телефон аппаратини тортиб олиб, Н.Ирисовга телефон апапартини қайтариб бермаганлиги маълум бўлган.

Фуқаро Н.Ирисовга тегишли бўлган “Redmi Note 9” русумли қўл телефонини А.Каримов яроқсиз ҳолга келтирганлиги аниқланиб, ундан яроқсиз ҳолатга келтирилган “Redmi Note 9” телефон аппарати холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan