Uncategorized

Турсин Аввалова тўрт авлоди билан яъни 61 нафар оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнида иштирок этишди

Денов туманидаги “Ўрта қишлоқ” маҳалласида истиқомат қилувчи Турсин Аввалова 1907 йилда туғилган. Пиру бадавлат онахон 684-сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнида иштирок этиши учун рўйхатга олинган. 684-сайлов участка аъзолари томонидан сайлов қутиси Турсин Аввалова онахоннинг уйига олиб келиниб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнида иштирок этиши учун имконият яратилиб берилди.

Турсин Аввалова тўрт авлоди билан, яъни 61 нафар оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнида иштирок этишди.

Маълумот учун, мазкур сайлов учаскада 2 минг 14 нафар фуқаролар сайлов жараёнида иштирок этиши учун рўйхатга олинган. Шундан 93 нафар фуқаро муддатидан олдин овоз берган. 8 нафар фуқаро илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнида иштирок этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan