“Толибон” ҳаракати музокаралар жараёнидан муваффақиятли ўтмаса халқаро изоляцияга учрайди – БМТнинг Aфғонистондаги кўмак миссияси раҳбари Дебора Лаёнс
“Толибон” ҳаракати музокаралар жараёнидан муваффақиятли ўтмаса халқаро изоляцияга учрайди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Aфғонистондаги кўмак миссияси (UNAMA ) раҳбари Дебора Лаёнс хабар қилди.
“Aгар музокараларда ҳеч қандай олдинга силжиш бўлмаса ва аксинча, “Толибон” назорати остида бўлган ҳудудларда инсон ҳуқуқлари бузилиши ва ундан ҳам ёмони ваҳшийликлар содир бўлса, толиблар халқаро ҳамжамиятнинг тўлақонли шериги сифатида кўрилмайди”, дейди Дебора Лаёнс.
Унинг сўзларига кўра, “Толибон” Доҳа музокаралари орқали қонунийликни қўлга киритган, аммо бу қонунийлик “Aфғонистон ҳукумати билан ўтказилган сиёсий музокараларга асосланган”.
Бундан ташқари, БМТ вакили “ҳеч бир йирик донор аёлларга қарши репрессиялар, озчиликни ташкил этган аҳоли вакилларини камситиш, аёлларнинг таълим олишига тақиқларни ёки авторитар ҳукумат қарорларини молиялаштирмайди”, дея қўшимча қилган.