Uncategorized

Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи “водопровод” сувидан фойдаланади?

Ўзбекистон аҳолисининг 74,4 фоизи марказлашган ичимлик (“водопровод”) суви билан таъминланган бўлиб, чорак қисмидан кўпи – 25,6 фоизи ҳалигача бундай имкониятга эга эмас. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда “Ўзсувтаъминот” АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.

Шунингдек, 2022 йилда оқава сув хизматларидаги қамров даражаси 17,2 фоиздан 18,9 фоизга етказилган ҳамда истеъмолчилар баъзаси 4 миллион 150 мингдан 4 миллион 400 мингга ошган.

Бундан ташқари, сув ҳисоблагичи мавжуд истеъмолчилар сони 2 миллион 427 мингдан 2 миллион 830 мингга ошган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan