Uncategorized

“Дунёнинг энг нуфузли университетларига ўқишга қабул қилиниш сирлари” мавзусида онлайн вебинар

Хорижий экспертдан тавсиялар.

Бугун, 14 апрель куни соат 17:00да “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан “Дунёнинг энг нуфузли университетларига ўқишга қабул қилиниш сирлари” мавзусида онлайн вебинар ўтказилади.

Аввал хабар берганимиздек , Жамғарма томонидан 2021 йил 1 апрелдан 1 майга қадар 350 ўринга мўлжалланган стипендия танловларига номзодлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланган.

Шу билан бирга ёшларда, номзодларда ва бўлажак стипендиатларда хорижий давлатларнинг энг нуфузли олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш қандай амалга оширилади, қандай йўл тутиш лозим ва бошқа шу каби саволларга хорижий эксперт ватандошимиз Бегзод Хакимовдан маълумот олиш мақсадида Жамғарма томонидан вебинар ташкил этиш режалаштирилган.

Вебинарда қатнашувчилар Жамғарманинг расмий сайтида белгиланган тартибда  рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Мазкур вебинарда ZOOM платформаси орқали ҳам қатнашиш мумкин.

?Идентификатор: 818 5626 0395
?Пароль: 479025

Батафсил

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan