Uncategorized

Андижонда Варшава менежмент университети филиали ташкил этилди

Ҳукумат қарори (211-сон, 14.04.2021 й.) билан “Collegium Humanum” Варшава менежмент университети Андижон филиали ташкил этилди.

? Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

✅ Филиалда ўқитиш “Collegium Humanum” Варшава менежмент университети (Польша Республикаси) (Муассис) томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ кундузги таълим шаклида, инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

? Филиалда дастлабки босқичда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабул қилинади:

● “Молия ва бухгалтерия ҳисоби”;
● “Транспорт ва логистикада менежмент”;
● “Халқаро бизнес ва маркетинг”;
● “Туризм, меҳмонхона иши ва умумий овқатланишда менежмент ва маркетинг”;
● “Кичик ва ўрта бизнесни бошқариш”;
● “Ахборот-коммуникация технологиялари”.

? Филиалда таълим 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, тўлов-контракт маблағлари миқдори Муассис томонидан белгиланади.

? Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

☑️ Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 10 фоизидан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни (Филиал гранти асосида) ўқишга қабул қилиш учун ажратилади.

➡️ Шунингдек, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган талабаларга тўлов-контракт миқдорига нисбатан 50 фоизгача чегирма берилади.

Филиалда таълим бериш учун 70 фоизгача малакали хорижий профессор-ўқитувчилар Польша Республикаси ва Европанинг бошқа давлатларидан жалб қилинади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan