Uncategorized

Facebook Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Facebook Шавкат Мирзиёевга платформа узлуксиз ишлашини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистоннинг AҚШдаги элчиси Ж.Вахабов Facebook компанияси бўлими директори Энди О’Коннелл билан учрашиб, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболларини муҳокама қилди.

Интернетда, хусусан, Facebook, Instagram ва WhatsApp платформалари орқали экстремизм ва радикаллашувнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

О’Коннелл Ўзбекистонда давлат идоралари очиқлиги ва сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, Aмерика компанияси Ш.Мирзиёевдан мамлакатдаги Facebook платформаси ва бошқа платформаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдор.

Бундан ташқари, Facebook АТ-мутахассисларини тайёрлашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Ўзбекистондаги ҳар бир қизиқувчи талаба махсус яратилган веб-саҳифа орқали амалиёт ўташ учун ариза топшириши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan