Uncategorized

Эмланганлик тўғрисида сохта сертификат тайёрлаганлар учун қандай жазо белгиланган?

Эмланганлик тўғрисида сохта (эмланмасдан туриб) сертификат олиш, бир турдаги вакцинани олиб, бошқа турдаги вакцина олганлиги ҳақида хужжатларни расмийлаштиришга уринишлар учун жавобгарлик белгиланган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингдан Нурмат Отабеков таъкидлаб ўтди. (https://t.me/vaksinauzb/782)

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддасига мувофиқ ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш учун:

➖базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима;

➖360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

➖3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларидан 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

➖3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача жазолаш белгиланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan