Uncategorized

Ёш келин-куёв сайловда овоз беришди

Ўз шахсий ҳаётларини сайловда овоз беришдан бошлашга ахду-паймон қилган келин-куёв Сирожиддин Омонов ва Зарнигор Назаровалар Олтинсой туманидаги Наврўз маҳалласида жойлашган 573-участка сайлов комиссиясига келиб сайловда ўзлари танлаган номзодга овоз беришдек сиёсий жараёнда қатнашдилар.

Ўз навбатида сайлов комиссияси раҳбари ва аъзолари ҳам ёш келин-куёвларга бахт-саодат тилашиб, ташрифлари учун миннатдорчиликларини изхор қилдилар.


-Ҳозиргача 1526 нафар сайловчидан 875 нафаридан ортиғи сайловларда фаол иштирок этиб, ўзлари танлаган номзодга овоз беришди. Сайловчиларнинг 60 фоиздан ортиғи келиб қатнашди. Бундан ташқари 27 нафари муддатидан олдин овоз бердилар. 26 нафар ногиронларнинг хонадонларига бориб овоз беришни режалаштирганмиз,-дейди участка сайлов комиссияси раиси Жалолиддин Алмардонов.

Тумандаги барча сайлов участкаларида сайлов жараёни қизгин давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan