Uncategorized

Варикоз томирлар қаердан пайдо бўлади?

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

? Варикоз – вена қон томирларининг кенгайиб, ўз вазифасини тўлиқ бажара олмай қолишидир. Бу кўпинча оёқнинг ингичка веналарида кузатилади. Тортишиш қонунига мувофиқ, танамиздаги барча суюқликлар пастга ҳаракатланишга мойил.

? Вена қон томирларда эса махсус клапанлар бўлиб, улар қон оқими йўналиши бўйича очилади, унинг ёрдамида қон томирларда сақланиб, юқорига ҳаракатлана олади. Варикоз касаллигида вена клапанлари тўлиқ беркилмайди, қон пастга қайтиб тушади. Пастки томирлар қонни ўзига сиғдира олмасдан шишиб, кенгайиб кетади ва бўртиб чиқади.

✅ Варикоздан ҳимояланиш учун: вазнингизни кузатиб боринг, жуда баланд пошнали пойабзалдан фойдаланманг, ҳар куни спорт билан шуғулланинг, қуёш нурининг узоқ муддатли таъсиридан сақланинг!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan