
Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги ташқи савдо ҳажми сўнгги 5 йил ичида 2019 йилдаги 1,9 миллион доллардан 2023 йилда 13,8 миллион долларгача, яъни 7 баравар ошди.
Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилди.
Шу давр мобайнида Ўзбекистоннинг Мўғулистонга экспорти 1,5 миллион доллардан 10,2 миллион долларгача 6,8 баравар ошган. Мўғулистондан импорт ҳажми эса 519,04 минг доллардан 3,61 миллион долларгача, 6,9 баравар ошди.
Ўзбекистоннинг Мўғулистонга экспорти таркибида озиқ – овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар устунлик қилади – 3,26 млн доллар (экспорт ҳажмининг 23 фоиз), машина ва транспорт ускуналари – 5,9 млн доллар (43 фоиз) ва турли тайёр маҳсулотлар – 0,24 млн доллар (1,7 фоиз), хизматлар – 0,59 млн доллар (4,2фоиз).
Ўзбекистоннинг Мўғулистондан импорт таркиби озиқ – овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар – 3,5 млн доллар (97 фоиз), ҳайвонлар ва ўсимлик мойлари – 40,4 минг доллар (2,1 фоиз), саноат маҳсулотлари – 35,01 минг доллар (0,97 фоиз) ва кимёвий моддалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар –13,01 минг доллар (0,97 фоиз).
Сўнгги беш йил ичида (2019-2023 йиллар) Мўғулистон ялпи ички маҳсулоти ўртача 4,1 фоизга, (Ўзбекистонда 5 фоизга) ўсди.