Uncategorized

Сессия якуни:ОАВ вакиллари учун Матбуот анжумани ҳамда пресс-тур ташкил этилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Термиз шаҳридаги Санъат саройида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг XL – сессияси бўлиб ўтди. Сессия иши якунида журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Т. Боболов барча иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб берди.

Шундан сўнг, ОАВ вакиллари учун 2021 йилда Термиз шаҳрида ишга туширилган лойиҳалар фаолияти билан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди. Даставвал журналистлар Республика ихтисослаштирилган Кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сурхондарё вилоят филиали иш фаолияти билан танишишди.

Таъкидландики, жорий йилнинг ўзида вилоятимизда кардиология йўналишида 386 та юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, беморларнинг Республика марказларига қатнови кескин камайган. Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида туғма юрак нуқсонли болаларда биринчи марта В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий амалий тиббиёт маркази мутахассислари билан ҳамкорликда 6 нафар беморга очиқ усулда юрак операциялари амалга оширилди.

ОАВ вакиллари кардиология маркази иш фаолияти билан танишишгач, Термиз шаҳида 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлишди.

Президентимизнинг ташаббуслари билан янгидан қад ростлаган мазкур мактабга 33.098 миллиард сўм маблағ сарфланди.
Мактаб 4 қаватли бўлиб, 1540 ўринга мўлжалланган. Мактабда
2 та катта ва кичик (гимнастика зали) спорт зал, 350 ўринли фаоллар зали, ахборот-кутубхона маркази ва ўқув зали, 250 ўринли замонавий ошхона, сунъий қопламали стадион, спорт майдонлари мавжуд. Барча хоналар оптик толали интернет тармоғига уланган бўлиб, компютер, совутиш жиҳозлари, кузатув камералари ва ичимлик суви билан таъминланган.

Шунингдек, таълим даргоҳида 6 та АКТ ва информатика хонаси ҳамда электрон кутубхона мавжуд. Ҳозирги кунда таълим муассасасида 50 нафар ўқитувчилар 705 нафар ўқувчиларга таҳсил бериб келмоқда. Таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилмоқда.

Журналистларнинг кейинги манзили “Термиз таъминот” кўп тармоқли қурилиш ташкилотига қарашли «Movaro» савдо офиси бўлди.

Мазкур қурилиш ташкилоти томонидан Термиз шаҳридаги «Фаровон» массивида 13 та кўп қавватли 1260 та хонадон 2021 йилда қуриб фойдаланишга топширилади. Бугунги кунда тўртта 9-қаватли, иккита 16-қаватли уй-жойларнинг қурилиш ишлари якуний босқичига етиб келган.

“Термиз таъминот” кўп тармоқли қурилиш ташкилотига қарашли турли соҳаларида 1500 дан ортиқ ишчи-ходимлар ишлайди. Ҳозирги кунда қурилиш ташкилоти томонидан 2022-йилда тўлиқ фойдаланишга топшириладиган 9-12-14-16-қаватли уй-жойлар қурилиш ишлари давом этмоқда.

«Movaro» савдо офисида харидорлар ушбу янгидан барпо этилаётган уй-жойларни ортиқча сарсонгарчиликсиз сотиб олиб, расмийлаштиради.

Журналист ва блогерлар “Silk Road Text” комплексида жойлашган “Dream Silk Textile” МЧЖда ҳам бўлишиб, у ердаги шароит билан танишишди. Мазкур корхонада тайёр кийим-кечак ва трикотаж махсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, бир хафта муддатда тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган. Унда 800 нафар янги иш ўринлари яратилади. Лойиҳа қиймати бир миллион доллар, экспорт хажми йилига 1 миллион 400 минг долларни ташкил этади. Йилига 6 миллион дона эркаклар кўйлаги, махсус иш кийимлари ва трикотаж махсулотлари ҳамда йўл сумкалари ишлаб чиқарилади.

Шунингдек, комплексда “Dream silk shoes” МЧЖ пойабзал ишлаб чиқариш фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Лойиҳа қиймати 1 млн 200 минг доллар. Йиллик қуввати 900 минг дона оёқ кийим ишлаб чиқаради. Корхонанинг биринчи босқичида 150 га яқин янги иш ўрни яратилиб, корхона фаолиятининг сўнгги босқичида 300 нафар киши иш билан таъминланади. Экспорт қиймати йиллик 8 миллион долларни ташкил этади.

Комплексда «Afgan Bazar Carpet Asia» қўшма корҳонаси ҳам ташкил қилинган бўлиб, бу ерда афғонистонлик инвесторлар билан ҳамкорликда жундан гилам тўқиш йўлга қуйилган. Ҳозирда корхонада сурхондарёлик мутахассислар устоз-шогирд анъанасига мувофиқ иш ўрганишмоқда ва июн ойидан буён тайёрлаган маҳсулотларини нафақат экспорт балки ички бозорга ҳам йўналтирмоқда. Корхона Германия, Италия, АҚШ давлатлари билан 1 млн доллардан ортиқ шартнома имзолаган. Бу ерда йил якунига қадар 150 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Корхонада йилига 1200 дона жун гилам ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.

Комплексда Ипакдан гилам тўқиш бўйича ҳам катта ишлар амалга оширилган ва Эрон давлати инвесторлари билан ҳамкорликда “Tehron-Surxon carpet” корхонаси ташкил қилинган. Ишлаб чиқариш ҳажми йилига 400 дона. Шундан экспорт хажми 1 миллион 200 минг долларни ташкил этади. Ҳозирги кунда 60 га яқин хотин-қизлар иш билан таъминланган. Корхона тўлиқ қувватда ишлаганда 150 га яқин янги иш ўринлари яратилади. Муҳим жиҳати, корхоналарда фаолият юритаётган ишчи-ходимлар учун транспорт хизмати ва иссиқ овқат ташкил этилган. Келажакда уларни ушбу гиламларни уйда тўқиб янада кўпроқ даромад олишлари учун керакли жиҳоз ва ускуналар уйларига ўрнатиб бериш ишлари режалаштирилган.

ОАВ вакиллари пресс-тур давомида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олишди.

Ў.Дияров «Diyor24.uz» мухбири

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan