Uncategorized

Раҳбарлар хусусан ҳоким ва унинг ўринбосарлари қандай ишлаётгани энди улар фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК, KPI) асосида баҳоланиб, аниқ хулоса берилмоқда

2021 йилнинг 9 ойлик якунларида Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича ҳоким ва унинг ўринбосарлари фаолияти самарадорлиги таҳлил қилинганида 4 та яъни, Қумқўрғон, Бойсун, Музработ, Жарқўрғон туманлари ҳокимлари 75 фоиздан паст балл тўплади.

Ангор, Бандихон, Узун, Олтинсой, Бойсун, Музработ ва Денов тумани ҳокимларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари;

Шеробод тумани, Жарқўрғон тумани ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосар фаолияти паст баҳоланди.

Жарқўрғон тумани ҳокимининг инвестиция бўйича ўринбосари, Шўрчи тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари, Қизириқ тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари, Узун тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари, Сариосиё тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари, Бойсун тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари, Бандихон тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари фаолияти ҳам талабга жавоб бермади.

Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўйича ўринбосари кўрсаткичлари тахлил қилинганда Музработ тумани хокимининг ўринбосари 14 ўринни, Жарқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари энг охирги ўринни эгаллаган.

Янги йилдан энди биз бугунги талабга жавоб бера олмайдиган ҳоким ва ўринбосарлари ҳамда бошқа масъул раҳбарлар билан хайрлашишга мажбур бўламиз. Агар ишониб топширилган вазифасини сиз уддалай олмаётган бўлсангиз, ўрнингизни билимли, шижоатли, кўзи ёниб турган ёшлар эгаллайди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan