Uncategorized

СУРХОНДАРЁДА ЯНА БИР ҲАЙДОВЧИ ЙПХ ИНСПЕКТОРИГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛДИ

2021 йил 17 декабрь куни соат 09:30 ларда Термиз шаҳри “Р.Соатова” кўчасида хизмат олиб бораётган Сурхондарё вилояти ЖХД ЙҲХХ 1-сафарбар гуруҳ инспектори кичик сержант Ходжаев Зафар Сахибович ушбу кўчада ҳаракатланиб келаётган “Кобалт” русумли автомашинани тўхтатиб, ҳужжатларини текширганида, автомашинанинг орқа ён ойналари тегишли руҳсатномасиз қорайтирилганлиги аниқлаган. Инспектор ҳайдовчи Д.Т га нисбатан тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 126-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштириб, бошқарувида бўлган автомашинани вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирган. Шу пайт ҳайдовчи Д.Т ундан автомашинани жарима майдонидан чиқариб беришини илтимос қилиб, эвазига 200 АҚШ доллари миқдоридаги пул таклиф қилган. ЙПХ инспектори З. Ходжаев фуқаро Д.Т га унинг бу ҳаракати жиноят эканлигини, бу бўйича жиноий жавобгарлик мавжудлигини тушунтиришига қарамасдан ҳайдовчи пора таклиф қилаверишни давом эттирган.  Шунда кичик сержант З. Ходжаев тегишли тартибда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига фуқаро Д.Т пора таклиф қилаётганлиги учун унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб билдирги билан мурожаат қилган. Мазкур билдиргига асосан, 2021 йил 17 декабрь куни соат 17:50 ларда ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва Термиз шаҳар  прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Д.Т Термиз шаҳар ИИБ ЙҲХХ маъмурий биноси ёнида кичик сержант З.Ходжаевга хизмат юзасидан бириктирилган “Ласетти” русумли, давлат рақами 75 653 VSF бўлган хизмат автомашинасининг олд ўриндиғига ўтириб, 1.850.000 сўмни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган ва ушбу ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.        

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan