Uncategorized

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 2,4 миллиард долларга етгани маълум қилинди

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 2,4 миллиард долларга етгани маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил январ–сентябр ойларида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 2,4 миллиард долларга етган, шундан 1,2 миллиар долларини экспорт, яна 1,2 миллард долларини импорт ташкил этган.

Таъкидланишича, экспортда юқори улушга эга бўлган маҳсулотларни қуйидагилар ташкил этган:

  • рангли металлар — 740 миллион доллар;
  • тўқимачилик маҳсулотлари — 270 миллион доллар;
  • кимёвий маҳсулотлар — 86,5 миллион доллар.

Импортда юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар эса қуйидагилардан иборат:

  • машина ва асбоб-ускуналар — 625 миллион доллар;
  • кимёвий маҳсулотлар — 275,5 миллион доллар;
  • қора металлар — 52 миллион доллар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan