Uncategorized

Сирдарёда фуқарога таниши орқали 15 кунда “права” олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Сирдарё вилояти Гулистон туманида фуқарога 15 кун муддатда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Гулистон тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро И.Б. бошқа бир фуқаро M.гa ўқув дарслари ва имтиҳонга қатнашмасдан, С. исмли таниши орқали В, С тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини 15 кун муддатда олиб беришини айтгани аниқланган.

У хизмати эвазига 350 долларни олган вақтида ушланган. Унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда шериги М.Ш. 250 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan