Uncategorized

Тожикистон ва Қирғизистон чегарани демаркация қилишади

7 февралдан бошлаб чегара ҳудудларида томонлар ҳамкорликда демаркация ишларини бошлайди.

Суғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода таъкидлашича, яқинда қуролли тўқнашувдан сўнг томонлар яна баҳсли ҳудудларни биргаликда делимитация қилишни бошлайди. У Сўғд ҳокимияти Боткен вилояти раҳбарияти билан яқин алоқада эканлигини ва ҳар қандай низоларни фақат дипломатия йўли билан ва амалдаги қонунлар доирасида жойида ҳал этишини таъкидлади.

27 январ куни тожик-қирғиз чегарасида юз берган қуролли можарода 20 киши яраланди (13 нафар тожикистонлик ва 7 нафар қирғизистонлик), 1 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди. Тожикистон томони ҳисоб-китобига кўра, отишма оқибатида 52та уй шикастланди, 4та бино – ошхона, новвойхона, дўкон ва спорт зал вайрон бўлди.

Томонлар икки марта музокара ўтказгандан сўнг вазият барқарорлашди: ўт очишни тўлиқ тўхтатиш, чегарадан қўшимча кучларни олиб чиқиш, Боткен-Исфана автомобил йўли бўйлаб ҳаракатланишни очиш ва чегара ҳудудларида биргаликда патруллик қилишга келишиб олдилар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan