Uncategorized

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 2022 йил 9 июлда нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ана шундай қарор қабул қилди. 

Инсонпарварлик, эзгулик, шукроналик ва меҳр-оқибат сингари анъана ва қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, байрам кунлари мўътабар ёдгорлик ва қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “2022 йилдаги расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонга кўра, 2022 йил 11-12 июль кунлари ҳам юртдошларимиз дам олиш имконига эгалар. Шундай қилиб, 9-10-11-12 кунлари Ўзбекистонда расман дам олиш кунлари ҳисобланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan