МУРОЖААТ

АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН САЙЁР УЧРАШУВ

Маълумки, айни кунларда судьялар томонидан жойларга чиқиб, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан очиқ мулоқот тарзида учрашувлар ўтказиб келинаётганлиги, уларнинг мурожаатлари тингланиб, ҳал қилиш мақсадида масъул идоралар ҳамкорлиги янада жадаллаштирилган.

Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 2 июль куни Термиз шаҳри 4-сектор биносида бўлиб, унда жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди ва Термиз туманлараро иқтисодий суди судьялари, Ички ишлар бошқармаси ва масъул идоралар вакиллари иштирокида 4-сектор ҳудудида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди.

Сайёр учрашувда “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг масъуллар томонидан мурожаати тингланиб, ҳуқуқий ёрдам ҳамда масалаҳатлар берилди.

Шунингдек, ушбу сайёр учрашувда сўзга чиққан судьялар оилавий муносабатлар ва уларнинг ҳуқуқий асослари, хусусан судларда оилавий ажримларнинг кўпайиб бораётганлиги, қонуний никоҳдан ўтмасдан туриб, оила қуриш натижасида салбий оқибатлар келиб чиқаётганлиги, бу каби ҳолатларни олиш мақсадида масъулларни жалб қилган ҳолда тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, айни кунларда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ишларининг айни 3-босқичида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлари ҳам муҳокама этилди.

Икром Шайманов, Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди раиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan