МУРОЖААТ

Аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди

Жорий йилнинг 2 июль куни воҳамизнинг Сариосиё туманидаги “Ўзбекистон”, “Бахористон” ва “Эркинлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди судьяси С.Мустафаев ва Сариосиё туманлараро иқтисодий суди раиси С.Қултураевлар томонидан сайёр учрашув бўлиб ўтди.

Унда судьялар томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган бир неча хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, сайёр учрашувда сўзга чиққан судьялар хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, оилавий муносабатлар юзасидан келиб чиқадиган низолар, ҳозирги кунда оилавий ажримларнинг кўпайиб бораётганлиги ҳамдабу каби ҳолатларни олиш мақсадида масъуллар иштирокида тегишли чора-тадбирлар белгилаб, жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Сарвар Мустафаев, Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди судьяси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan