МУРОЖААТ

Коптокка айлантирилган мурожаат

Таҳририятимизга термизлик Эркин Қулматов ўзига умид бағишлаган суд қарорини тақдим этди. Ушбу ҳужжатга кўра, 2019 йил 13-декабр куни фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди давогарнинг жавобгар Термиз шаҳар ҳокимлигига нисбатан бузилган уй-жой учун 58.013.000 сўм қўшимча компенсация пулини тўлаш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантирган.

 

“Бу қарор адолат тантанаси учун асос бўлади деб ўйлагандим аксинча бўлиб чиқди”, дейди Эркин Қулматов. Унинг айтишича, мана шу қарор чиққандан буён у ўзини худди футбол коптогидек ҳис қиляпти. Бир қарасанг, Термиз шаҳар прокуратураси Мажбурий ижрога, ижродагилар  шаҳар ҳокимлигига, улар вилоят ҳокимлигига оширишади, мурожаатимни. Камига халқ қабулхонаси ҳам фуқаронинг муаммоси ечимига ёрдам кўрсата олмаётган экан.

Қизиқ, адолатли суд, қонун устиворлиги ҳақида оғиз кўпиртириб гапирамиз, лекин амалда Эркин ака сингари одамлар додини кимга айтишни билмай сарсон. Ё ундай эмасми, адашяпмизми?! Номларини зикр қилганимиз идоралардан расмий муносабат, амалий ҳаракат кутиб қоламиз. (Ҳа-я, илтимос муносабат ёзишда ишонарли фактларни келтирсаларинг, чунки баъзан улар бадиий тафаккур ҳосиласига ўхшаб қоляпти ??? !! )

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan