Uncategorized

“Келажак лидерлари” ёшлар клуби фаоллари 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди

9-Сурхондарё округ сайлов комиссиясида “Келажак лидерлари” ёшлар клуби фаоллари билан учрашув ўтказилди. Унда 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Чори Қурбонов округ фаолияти, жойларда сайловга тайёргарлик жараёнларининг бориши ҳақида тушунча бериб ўтди.

Мазкур президентлик сайлови илгариларидан фарқли янги сайлов кодекси талаблари асосида ўтказилиши, сайловчиларга чақирув қоғозлари, яъни таклифномалар берилмаслиги тушунтирилди.

Юртдошларимиз ўз ҳоҳишлари билан сайлов куни сайлов участкаларига ташриф буюриб, ўзлари ҳоҳлаган номзодга овоз беришлари мумкинлиги айтилди.

Яна бир жиҳат, пандемия шароити эътиборга олиниб, сайлов учусткаларида овоз берувчиларнинг карантин қоидаларига қатъий риоя этиши учун ҳам зарур чоралар белгиланганлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, Термиз шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Абдусалим Жабборов сайлов қонунчилиги, овоз бериш жараёнларини ташкил этиш мавзуларини ёшлар клуби фаолларига батафсил маълумотларни тақдим этди.

Учрашув давомида тадбир иштирокчилари 9-Сурхондарё округ сайлов комиссиясида яратилган шароитлар билан ҳам таништирилди.

Сайловга кўрилаётган ҳозирлик ва округ сайлов комиссиясининг қизғин иш жараёни билан танишув биз, ёшларнинг муҳим сиёсий жараён ҳақидаги тасаввурларимизни янада бойитди. Биз ҳам мана шундай учрашувлардан руҳланган ҳолда сиёсий билимларимизни ошириб, сайловда фаол иштирок этамиз, – дейди клубнинг фаол ёшларидан бири.

Албатта бундай тадбирлар ёшларнинг сайловда фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилиши билан бир қаторда уларнинг сиёсий билимларини оширишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan