Uncategorized

Ўзбекистон ва Миср: АКТ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматовнинг Миср Араб Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Амира Фахми билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида икки давлатлар ўртасида АКТ, шу жумладан электрон ҳукумат, рақамли иқтисодиёт, ИТ-таълим соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов Ўзбекистон ва Миср давлатлари ўртасида АКТ соҳасида ҳамкорлик истиқболларга эга бўлишини таъкидлади.

Ўз навбатида, Миср Араб Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор Элчиси А. Фахми Ўзбекистонда электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларга ижобий баҳо бериб, келгусида икки давлат ўртасида АКТ соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратишини маълум қилди.

Учрашув давомида томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Миср ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлигини ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan